Бугун
14
Ўзбек

Кварацхелия, Кейн, Куртуа — WhoScored якунланган мавсум бўйича Чемпионлар лигаси рамзий жамоасини тузди

Футбол
1 июн, 15:51
«ПСЖ»дан 4 нафар футболчи рўйхатдан жой олди.
Кварацхелия, Кейн, Куртуа — WhoScored якунланган мавсум бўйича Чемпионлар лигаси рамзий жамоасини тузди
Фото: Getty Images

WhoScored портали Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми якунларига кўра ўз талқинидаги рамзий жамоасини тузиб чиқди.

Мазкур рўйхатдан ғолибликни қўлга киритган «ПСЖ»дан тўрт нафар футболчи жой олди.

WhoScored талқинига кўра УЕФА Чемпионлар Лигаси 2025/2026 йилги мавсумининг рамзий жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Тибо Куртуа («Реал») — 7,41

Ҳимоячилар: Aшраф Ҳакими («ПСЖ») — 7,08, Виржил ван Дейк («Ливерпул») — 7,07, Алессандро Бастони («Интер») — 7,03, Нуну Мендеш («ПСЖ») — 7,21

Яримҳимоячилар: Витиня («ПСЖ») — 7,23, Доминик Собослаи («Ливерпул») — 7,59, Ламин Ямал («Барселона») — 8,04

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («Реал») — 8,12, Ҳарри Кейн («Бавария») — 8,08, Хвича Кварацхелия («ПСЖ») — 7,78.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар