«Ювентус» дарвозабони Мишеле Ди Грегорио трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этишга рози бўлди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Ди Грегорио «Марсел»га таклиф қилинган ва ҳозирда футболчини ижара асосида трансфер қилиш имконияти бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мишеле Ди Грегорио «Интер» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилда ижара асосида «Ювентус»га ўтган, 2025 йилдан эса Турин клубининг доимий футболчисига айланган.
Маълумот учун, «Ювентус» 18 август куни Гулелмо Викарио «Тоттенҳэм»дан 2027 йил 30 июнигача ижара асосида трансфер қилинганини эълон қилганди. Италиялик дарвозабон ўтган мавсумда барча турнирларда 43 та учрашувда қатнашиб, 13 та баҳсни дарвозасидан гол ўтказмасдан якунлаган.