«Депортиво» 2018 йилдан сўнг илк бор Ла Лигада ўйнайди.
Ла-Коруня клуби «Валядолид»ни (2:0) мағлуб этиб, Сегунда якунига бир тур қолганида юқори дивизион йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа 77 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди, 3-поғонадаги «Алмерия»да 71очко бор.
Шу тариқа «Депортиво» камида 2-ўриндан тушиб кетмасликни ва 2026/27 йилги мавсумни Ла Лигада ўтказишни кафолатлади.
«Депортиво» Испания юқори дивизионида охирги марта 2017/18 йилги мавсумда ўйнаган. Клуб ҳатто 2020 йилда учинчи дивизионга тушиб кетган ва 2024 йилгача иккинчи дивизионга чиқолмаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Расинг» биринчи бўлиб Ла Лига йўлланмасига эга чиққанди.
«Депортиво» 8 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лигага қайтди
Футбол
24 май, 19:30
Ла-Коруня клуби Сегунда якунига бир тур қолганида йўлланмани кафолатлади.
Foto: Deportivo