«Расинг» Испания юқори дивизионига қайтди.
Хосе Алберто Лопес бошчилигидаги жамоа Сегунданинг 40-турида «Валядолид»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва тўғридан тўғри Ла Лигага йўлланма берадиган икки ўриндан бирини кафолатлади. Жадвалда 3-ўринда бораётган «Алмерия» «Расинг»дан 7 очко ортда қолмоқда ва қолган икки ўйинда пешқадамга етиб ололмайди.
Эътиборлиси, Сантандер клуби 14 мавсумдан бери Испаниянинг юқлри лигасига чиқа олмаётганди.
«Расинг» 14 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лигага чиқди
Футбол
16 май, 17:10
Сантандер клуби Сегунда якунига икки тур қолганида йўлланмани кафолатлади.
Foto: Racing Santander