10 июн куни эрта тонгда Лионел Скалони жамоаси ўртоқлик ўйинида Исландияни йирик ҳисобда таслим қилди – 3:0. Голлар Валентин Барко, Лионел Месси ва Тияго Алмада ҳисобига ёзилди.
«Мухлисларга мурожаат? Биз боримизни берамиз ва ҳаттоки бироз кўпроғини ҳам. Биз одамларни бахтли қилишни истаймиз. Умид қиламанки, жамоада Қатардагидек бирдамлик бўлади. Ўша тарихий кунда, ғалабадан кейинги ҳис-туйғуларни яна ўзимда сезишни, бошдан ўтказишни истайман. Буни амалга оширишга уриниб кўрамиз. Буни уддалай олишимизга ишонаман», – дея де Паул сўзларидан иқтибос келтирди журналист Гастон Эдул.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ЖЧ гуруҳ босқичида Жазоир, Австрия ва Иордания миллий жамоаларига қарши майдонга тушади.