«Ницца» ҳимоячиси Данте футболчилик фаолиятини якунлади.
Футболчи жамоасига Лига 1 да қолишга ёрдам берди. «Сент-Этиен»га қарши хайрлашув ўйин (4:1)ида Данте 78 дақиқа ҳаракат қилиб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
Маълумот ўрнида, бразилиялик футболчи фаолияти давомида 616 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урган ва 16 та ассист амалга оширган. У «Ницца», «Волфсбург», «Бавария», «Боруссия» М, «Стандард», «Шарлеруа», «Лилл» ва «Жувентуде» жамоаларида тўп тепган.
Шунингдек, Данте «Бавария» билан 9 та, «Стандард» билан 2 та ва Бразилия миллий жамоаси билан битта совринни қўлга киритган. Аввалроқ Каспер Шмейхел фаолиятини якунлагани маълум қилинганди.