Бугун
4
Ўзбек

«Челси» Росениорни истеъфога чиқарди

Футбол
22 апрел, 12:32
Лиам 4 ой давомида Лондон клубини бошқарди.
«Челси» Росениорни истеъфога чиқарди
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббий Лиам Росениорни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Англиялик мураббий январ ойида жамоа устозига айланганди. Ўшанда «кўклар» Энсо Марескани вазифасидан озод этганди.

Росениорнинг клуб билан амалдаги битими 2032 йилнинг ёзига қадар амал қиларди. Бироқ қониқарсиз натижалар фонида клуб раҳбарияти мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 48 очко билан 7-ўринда бормоқда. Клуб АПЛнинг сўнгги 5 та ўйинида бирорта гол ура олмади ва мағлубиятга учради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар