Бугун
27
Ўзбек

«Челси» «Милан» ҳужумчиси Камардага қизиқиш билдирмоқда

Футбол
23 сентябр, 02:00
18 ёшли италиялик футболчи бир нечта АПЛ клублари эътиборида.
«Челси» «Милан» ҳужумчиси Камардага қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Милан» ҳужумчиси Франческо Камарда яна «Челси» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Transfer News Live TEAMtalk манбасига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби 18 ёшли ҳужумчининг вазиятини диққат билан кузатмоқда. Камарда ушбу мавсумда «Милан» сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ. Италиялик футболчи мавсум бошидан буён барча турнирларда икки марта майдонга тушган ва ҳар икки баҳсда ҳам учрашувнинг сўнгги дақиқаларида захирадан ўйинга қўшилган.

Шунга қарамай, «Милан» Камарда билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Клуб 18 ёшли ҳужумчини келажак учун муҳим футболчилардан бири сифатида кўрмоқда.

Камардага «Челси»дан ташқари «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Брайтон» ва «Брентфорд» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Камарда «Милан» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёш ҳужумчи профессионал футболдаги фаолиятини италян клуби сафида бошлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Брайтон Брайтон
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар