Live
4
Ўзбек

«Бердиев ҳар қандай ўйинчилар билан ҳам «Насаф»нинг мавқеини ушлаб турибди» - 14-тур олдидан Баҳром Ҳайдаров нималар деди?

Футбол
26 июл, 02:18
Суперлига беллашувлари 26 июл куни старт олиб, 29 июл куни якунига етади.
«Бердиев ҳар қандай ўйинчилар билан ҳам «Насаф»нинг мавқеини ушлаб турибди» - 14-тур олдидан Баҳром Ҳайдаров нималар деди?
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Суперлигада 14-тур ўйинлари бошланиш арафасида турибди. Жумладан, 26-29 июл оралиғида 8 та жуфтликка гувоҳ бўламиз.

Ҳар бир ўйиннинг қиймати баланд, ҳеч бир клуб осонликча очко бериб қўймаяпти. Шунингдек, водий дербиси доирасида «Нефтчи» - «Навбаҳор» учрашуви барчанинг диққат марказида бўлиб турибди.

Таниқли мутахассислардан бири Баҳром Ҳайдаров 14-тур олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаб чиқди.

26 июл.
20:00. «Бунёдкор» - «Пахтакор»

- «Бунёдкор»нинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олсак, муаммолари жуда кўп, асосийси молиявий муаммо. Ёш ўйинчиларга кўпроқ ишонч билдириляпти. Катта таъсир қилиши мумкин. «Пахтакор»га келсак, чемпионлик учун курашяпти. Жамоа ёзги танаффусдан кейинги ўйинда «Локомотив» билан дуранг ўйнаб қўйиб, «Нефтчи»ни бироз ўтказиб юборди. Шунинг учун «Пахтакор»ни очко йўқотишига ҳаққи йўқ. Барибир бу Тошкент дербиси. «Бунёдкор» ҳам курашади. 40\60 фоиз ҳисобида «Пахтакор» фойдасига, деб ўйлайман.

27 июл.
20:00. «Андижон» - «Бухоро»

- Иккаласи ҳам яхши ўйин кўрсатишяпти. Мавжуд танаффусдан фойдаланиб ҳамма жамоа яхши тайёргарлик кўрди, деб ўйлайман. Лекин «Андижон»ни ўз уйида «Сурхон»га қарши ўйини бироз омадсизликка учради. «Бухоро» бундан олдин «Нефтчи» ва «Бунёдкор»га қарши яхши ўйинлар кўрсатди. Бироқ «Андижон»ни ўз уйида ҳамда ашаддий ишқибозлари қаршисида ўйнашини ҳисобга олсак, уларда имконият кўпроқ, фоизда 55\45. Минимал ҳисобда «Андижон» ютса керак.

20:00. ОКМК – «Машъал»

- «Машъал» имконияти борича «Қўқон-1912» ҳамда «Насаф»га қарши ўйнади. Бироқ ОКМКни иккита ўйинини кўрдик. Ёзги танаффусдан яхши фойдаланганлиги кўриниб турибди. Ўйинчилар маҳорати борасида ҳам муборакликлар билан катта фарқи бор. «Машъал»ни иккита учрашувда жуда кўп эмоция йўқотганини ҳисобга олсак, 70\30 ОКМК фойдасига деб ўйлайман.

20:00. «Локомотив» - «Сўғдиёна»

- Йил бошидан бери «Локомотив» Еличич бошчилигида яхши натижалар кўрсатиб келяпти. Ўртамиёна жамоадан кучлироқ клубга айлантира олди, ҳозирча. «Сўғдиёна»нинг аҳволи чатоқ эди. Бақоев бироз ўнглагандек бўлди. Бироқ охирги турда «Нефтчи»га қарши ўйинда жамоани ҳали муаммолари кўплигини кўрсатиб берди. Адашмаётган бўлсам, «Cўғдиёна» сафарда «Локомотив»га қарши яхши ўйнайди. Ўтган турда тошкентликлар «Андижон»га қарши яхши ўйин ўтказди, албатта сўнгги 15-20 дақиқани ҳисобга олмасак. Назаримда, 60\40 фоиз ҳисобида тошкентликлар ғалаба қозонади.

28 июл.
20:00. «Насаф» - «Қизилқум»

- «Насаф» уйида барқарор жамоа. «Қизилқум»ни билиб бўлмаяпти, бир яхши ўйнаяпти, бир бунинг акси. Барқарорлик етишмаяпти. Ўтган турда навоийликлар меҳмонда «Навбаҳор»га қарши дуранг қайд этишди. Ўйинчилар кетади-келади. Шунга қарамай, Рўзиқул Бердиевни салоҳияти ҳар қандай ўйинчилар билан ҳам «Насаф»нинг мавқеини ушлаб турибди. Барибир етакчилар қаторида ҳисобланади. 70\30 қаршиликларда имконият каттароқ.

20:00. «Хоразм» - «Сурхон»

- «Хоразм»ни кўряпмизки, ўйин жиҳатидан барқарор. «Пахтакор»га қарши ҳам ва кейинги турда ҳам яхши ўйнади. «Сурхон»да кўпроқ ёш таркиб. Бундай жамоа қайсидир ўйинда ўйини чиқиб қолса ютиб олиши мумкин. Уларга ҳам «Қизилқум»га ўхшаб барқарорлик етишмаяпти. Бундай ёшлар ўйинни қандай бошласа, шундай давом эттиришади. «Хоразм» ўзини мухлислари олдида ўйнайди. 60\40 ва менимча мезбонлар ютса керак.

20:00. «Нефтчи» - «Навбаҳор»

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам водий дербиси шиддатли ўтади. Лекин бугунги ҳолатни оладиган бўлсак, «Нефтчи» жуда кучли. Жамоалар билан учрашувларида катта фарқ бўляпти. Чунки улар бир хил иккита тенг таркибга эга. Захираси ҳам кучли. Шу боис бемалол таркибда ротациялар қила олишяпти. Албатта, қаттиқ ўйин бўлади. Аммо «Нефтчи» ғалаба қозонади – 60\40.

29 июл.
20:00. «Динамо» - «Қўқон-1912»

- «Динамо»ни охирги иккита ўйинини кўрдик. Жаҳон чемпионатигача бўлган ўйинлар давомида ностандарт ўтказди, ўзига ўхшамади. Кўплаб омадсизликлар бўлди. Лекин танаффус улар учун яхши томонга хизмат қилди, деб ўйлайман. Иккита учрашувни бир хил тепмда ва бир хил савияда ўтказди. Ҳозирги кундаги «Қўқон-1912»ни аҳволи ачинарли. У ерда нима бўляпти, билмайман. Менимча, ўйин жиҳатидан тарқоқланиб кетганга ўхшаяпти. Шунинг учун «Динамо» бемалол ғалаба қозонса керак – 70\30.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар