«Барселона» «ПСЖ» ҳужумчиси Гонсалу Рамушни эҳтимолий трансферлар рўйхатига қўшди. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, «Челси» Жоау Педрони сотишни истамаётгани сабаб каталонияликлар муқобил вариант сифатида португалиялик форвардга эътибор қаратган. Таъкидланишича, Париж клуби 24 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр, чунки у захира роли сабаб норозилик билдирмоқда.
Шунингдек, «Барселона» ушбу футболчи учун «Челси» билан ҳам рақобатлашиши мумкин.
Маълумот учун, Рамуш ушбу мавсум барча мусобақаларда 41 та баҳсда қатнашиб, 12 та гол ва 2 та ассист қайд этган. Унинг «ПСЖ» билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Тransfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.