Live
3
Ўзбек

«Барселона» Кофане учун курашга қўшилди

Футбол
23 май, 10:19
Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.
«Барселона» Кофане учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби «Байер» ҳужумчиси Кристиан Кофанега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live нашри хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби камерунлик 19 ёшли футболчи учун курашга қўшилган. Кофанега асосий даъвогар сифатида «Арсенал» кўрсатилмоқда.

Шунингдек, «Челси», «Нюкасл», «Брентфорд» ва «Бавария» жамоалари ҳам футболчини диққат билан кузатиб бормоқда.

Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Бу мавсумда Кристиан барча турнирлар доирасида 44 ўйинда 7 та гол ва 9 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар