«Барселона» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрининг агентлари билан алоқага чиққан. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Каталония клуби футболчининг вакиллари билан эҳтимолий трансфер шартлари юзасидан музокаралар ўтказган. Шу билан бирга, Родри «Барселона»га ўтиш вариантига ҳам қизиқиш билдириши мумкин.
Бунга жамоанинг ўйин услуби ҳамда кийиниш хонасига осон мослаша олиши сабаб бўлиши мумкин. У ерда Родри 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испания миллий жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритган шериклари билан яна бирга ўйнаш имконига эга бўлади.
Аввалроқ «Манчестер Сити» «Реал» билан Родри бўйича музокараларни тўхтатиб қўйгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади