Бугун
47
Ўзбек

Балде дам олишдан воз кечиб, машғулотларни давом эттирмоқда

Футбол
15 ноябр, 00:15
    7
Ҳимоячи танаффусдан фойдаланиб, ўз жисмоний ҳолатини яхшиламоқчи.
Балде дам олишдан воз кечиб, машғулотларни давом эттирмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Балде халқаро танаффус вақтида ҳам машғулотларни тўхтатмади. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик миллий жамоаларга чақирилмаган футболчиларга беш кунлик дам берди. Бироқ 23 ёшли Балде таътил ўрнига якка тартибда шуғулланишни танлади. У клуб ўйинлари қайта бошлангунга қадар ўз жисмоний ҳолатини яхшиламоқчи.

Ҳимоячи учун ушбу мавсум омадсиз кечмоқда. У асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва ҳозиргача атиги 5 та учрашувда майдонга тушди. Балде бу баҳсларнинг бирортасини ҳам бошланғич таркибда бошламаган.

Хабарларга кўра, «Барселона» январ ойида муносиб таклиф келиб тушса, ўз тарбияланувчисини сотишга тайёр. Шу боис футболчи танаффусдан фойдаланиб, мураббийлар ишончини қайта қозонишга интилмоқда.

Аввалроқ «Барселона» Балде учун 40 миллион евродан кўпроқ талаб қилаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар