«Аталанта» бош мураббий Раффаэле Палладинонинг ишдан бўшатилганини расман эълон қилди.
Бергамоликлар бир муддат аввал қониқарсиз натижалар туфайли мураббий билан хайрлашишга якуний қарор қабул қилишганди.
Мураббий билан бирга унинг мураббийлар штаби – Стефано Читтерио, Федерико Пелузо, Фабио Кораби, Никола Рива, Маттиа Казелла, Андреа Рампони ва Андреа Берти ҳам тарк этди.
Аввалроқ «Аталанта» бош мураббий лавозимига Маурицио Саррини таклиф қилишга яқин экани хабар қилинганди. Томонлар 2029 йилгача мўлжалланган шартномани келишиб олишди. Сарри йилига 3,5 миллион евро маош олади.
Бергамоликлар мавсумлар оралиғида янги спорт директори Кристиано Жунтолини таклиф қилишди. 54 ёшли мутахассис 2025 йилнинг июн ойидан буён ишсиз эди. Жунтолининг аввалги иш жойи «Ювентус» бўлиб, у ерда техник директор вазифасини бажарган.
Ўтган мавсумда «Аталанта» А Серияда 7-ўринни эгаллади ва келаси мавсумда Конференциялар лигасида иштирок этади.