Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси хабар берди
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати ташкилотчилари мусобақа стартига икки кун қолганида Эроннинг мухлислар учун чипталар квотасини қайтариб олди.
Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси маълум қилди ва унинг баёноти Reuters порталида эълон қилинди.
Таъкидланишича, АҚШга сафарни расмийлаштирган мухлислар ўз миллий жамоаси ўйинларига ташриф буюриш имкониятидан маҳрум бўлди.
«Бу расмий эълон қилинган тартибга таянган ҳолда, кўплаб эронлик футбол мухлислари ўйинларни томоша қилиш учун зарур режаларни тузиб бўлганига қарамай, содир бўлди», - деб ёзилган Эрон футбол федерацияси баёнотида.
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи ўйинларини АҚШда ўтказиши белгиланган. Эронликлар Белгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўйнайди.