Live
1
Ўзбек

АПЛ тарихида «Тоттенҳэм»нинг муваффақиятсиз сериясидан фақат уч клуб ёмонроқ натижа қайд этган

Футбол
25 март, 02:30
Лондонликлар 13 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.
АПЛ тарихида «Тоттенҳэм»нинг муваффақиятсиз сериясидан фақат уч клуб ёмонроқ натижа қайд этган
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм»нинг сериясидан фақат уч клуб ёмонроқ натижа қайд этган

Лондонликлар 13 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.

«Тоттенҳэм»нинг жорий йилдаги муваффақиятсиз серияси АПЛ тарихидаги энг ёмон натижалардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда ESPN маълумотларига таяниб хабар берилди.

Қайд этилишича, лондонликлар йил бошидан буён 13 та баҳсда ғалаба қозона олмади. Ушбу кўрсаткичдан фақат учта клуб ёмонроқ натижа қайд этган.

Хусусан, «Мидлсбро» 2017 йил бошида 14 ўйин, «Сандерленд» 2003 йилда 17 баҳс, «Дерби Каунти» эса 2008 йилда 18 учрашув давомида ғалаба қозона олмаган. Ушбу жамоаларнинг барчаси ўша мавсум якунида қуйи лигага тушиб кетган.

Ҳозирда «Тоттенҳэм» 30 очко билан турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Жамоа қуйи зонадаги «Вест Ҳэм»дан атиги бир очкога олдинда.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар 1978 йилдан буён Англия футболининг олий дивизионини тарк этмаган.

Бугунги янгиликлар