Live
1
Ўзбек

Алонсо «Реал» бош мураббийи бўлиш қарорини хато деб ҳисоблайди — Cadena Ser

Футбол
9 май, 08:35
Мутахассис жамоани нотўғри вақтда бошқарганидан афсусда.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Алонсо «Реал» бош мураббийи бўлиш қарорини хато деб ҳисоблайди — Cadena Ser
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо ўз атрофидагиларга 2025 йил ёзида «қаймоқранглилар»ни қабул қилиб олгани хатолик бўлганини тан олди. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.

Испаниялик мутахассис жамоани нотўғри вақтда бошқарганидан афсусда. Шунингдек, Алонсо Федерико Валверде ва Орелиен Чуамени ўртасидаги жанжал каби ҳолатларга дуч келмаганидан мамнун.

Эслатиб ўтамиз, 12 январ куни «Реал» Алонсо билан ҳамкорликни якунлаганди. Ҳозирда 44 ёшли мураббий ўзини ҳам касбий, ҳам шахсий жиҳатдан қониқтирадиган лойиҳани кутмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар