Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
«Челси» «Страсбург» жамоасининг 21 ёшли аргентиналик яримҳимоячиси Валентин Барконинг трансфери бўйича келишувга эришди.
Романонинг маълумотларига кўра, футболчининг «Челси»га ўтиши июн ойида амалга ошади. Томонлар трансфер шартлари бўйича тўлиқ келишиб олган, чунки ҳар икки клуб BlueCo компаниясига тегишли эканлиги жараённи осонлаштирган.
Ушбу мавсумда Барко барча мусобақаларда «Страсбург» учун 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 9 та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали футболчини актуал нархини 35 млн еврога баҳоламоқда. Барко аргентиналик «Бока Хуниорс» тарбияланувчиси бўлиб, 2024 йилда Европага кўчиб ўтган.
Шунингдек, у «Брайтон» ва «Севиля» клублари сафида ҳам тўп тепган.