Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби ёзги трансфер ойнасида «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни асосий нишон сифатида белгилади.
Diario Sport хабарига кўра, аввалроқ «Барселона» вингери Рафиня Диас Саудия клубига ўтишга яқин турганди. Бироқ «Ал Ҳилол» эндиликда эътиборини мисрлик юлдуз Салоҳга қаратган.
Манбага кўра, айнан Салоҳ ҳозирда «Ал Ҳилол»нинг трансфер бозоридаги устувор мақсади ҳисобланади.
2025/26 йилги мавсумда Муҳаммад Салоҳ барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Қайд этилишича, ҳужумчи июн ойи охирида шартномаси якунлангач, «Ливерпул»ни эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда.