Бугун
22
Ўзбек

Агуэро Ҳусанов ҳақида: «Шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

Футбол
5 май, 13:39
Аргентиналик форвард Абдуқодир ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Агуэро Ҳусанов ҳақида: «Шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» афсонаси Серхио Агуэро «шаҳарликлар»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

«Ҳусанов тезкор ва тажовузкор. Менга бу жиҳатлари ёқади. Лекин вақт ўтиши билан унинг қандай ривожланишини кўришимиз керак. Ҳар доим футболчини қанча вақт ўз савиясини сақлаб қолганига қараб баҳолайман. Агар у 3-4 йил давомида шу даражани сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланади.

У ҳозирда улкан салоҳиятга эга. Агар шу тарзда давом этса ҳаммаси яхши бўлади. Қачонки Ҳусанов асосий таркибда бўлса, бу муҳим» - дея Агуэронинг сўзларидан келтиради Stake нашри.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир 2025 йилнинг январидан бери «Манчестер Сити» таркибида тўп тепиб келади. Манчестер клуби билан Англия лига кубогида ғолиб чиқди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар