Live
3
Ўзбек

Абдуқодир Ҳусанов — «Ман Сити»да март ойининг энг яхши ўйинчиси

Футбол
1 апрел, 12:30
Ўзбекистонлик 22 ёшли ҳимоячи Манчестер клубида 3-бор ой лауреатига айланди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Абдуқодир Ҳусанов — «Ман Сити»да март ойининг энг яхши ўйинчиси
Foto: Manchester City

«Манчестер Сити» расмий сайти март ойи якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Ушбу номинацияда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ғолиб бўлди. 22 ёшли футболчи овозлар сонига кўра яримҳимоячилар Родри ва Жереми Докуни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Ҳусанов март ойида «шаҳарликлар» таркибида 6 та баҳсда ҳам майдонга тушиб, жамоаси билан Лига кубогида зафар қучди.

Эътиборлиси, ҳимоячи Манчестер клубидаги фаолиятида учинчи бор ушбу совринни қўлга киритди. У 2025 йил феврал ва шу йил январ ойида ҳам жамоасининг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар