Бугун
23
Ўзбек

Жейми Варди – «Кремонезе» футболчиси

Футбол
1 сентябр, 23:40
У фаолиятини А Серияда давом эттиради.
Жейми Варди – «Кремонезе» футболчиси
Фото: Getty Images

«Лестер»нинг афсонавий ҳужумчиси Жейми Варди «Кремонезе» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Италия клуби расмий сайти хабар берди.

Англиялик 38 ёшли футболчи А Серия вакили билан бир йиллик битим тузди. Келишув яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.

Ўтган мавсум Жейми «тулкилар» сафида барча турнирларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 4 ассистни қайд этган. «Лестер» билан Англия Премер-лигаси, Англия кубоги ва суперкубогида ҳам ғолиб чиққан.

«Кремонезе» бу мавсум А Серия турнир жадвалида 6 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Аввалроқ «Фиорентина» Лэмптининг трансферини эълон қилганди.

Бугунги янгиликлар