«Брайтон» ҳимоячиси Тарик Лэмпти фаолиятини Италияда давом эттиради.
«Фиорентина» 24 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди. Трансфер қиймати 6 миллион еврони ташкил қилган. Футболчининг ўзи Флоренция клуби билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим тузган. У янги жамоаси сафида 48-рақам остида тўп тепади.
Лэмпти «Челси» ёшлар академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У сўнгги 5 мавсумда «Брайтон» сафида АПЛ, Европа Лигаси, Англия Кубоги ва Англия Лига Кубогида 122 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 12 ассистни қайд этди.
Шунингдек, Гана миллий жамоаси сафида ҳам 11 ўйинда майдонга тушган.
Аввалроқ Мойзе Кин «Фиорентина» билан шартномаси муддатини узайтиргани хабар қилинганди.