Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 10-тур ўйинлари бошланди.
С гуруҳидан ўрин олган Япония ва Индонезия учрашуви якунланди. Мезбонлар рақибини тор-мор этиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Японияликлар сафида Камада дублга эришган бўлса, Комо, Моришита, Матино ва Ҳосоя биттадан голларга муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, японияликлар очколари сонини 23 тага етказиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади.
ЖЧ-2026 саралаши. 10-тур. С гуруҳи
Япония — Индонезия 6:0
Голлар: Камада 15, 45+6, Комо 19, Моришита 55, Матино 58, Ҳосоя 80.