Қатарда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқич ўйинлари якунланиб, плей-офф босқичи старт олиш арафасида.
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ўз гуруҳида 6 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни эгаллаб, 1/16 финал босқичига йўл олганидан хабарингиз бор.
Ислом Исмоилов шогирдлари Хорватияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 15 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да «Эспайр» академияси стадионида старт олади.
Агар ўзбекистонлик футболчилар ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, чорак финалда Италия – Чехия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.