Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026га қўйилмаган ҳакам Европа Суперкубогини бошқаради

Футбол
11 июн, 09:58
Омар Артан УEФА томонидан нуфузли баҳсга тайинланди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ-2026га қўйилмаган ҳакам Европа Суперкубогини бошқаради
Foto: Getty Images

2026 йилги Жаҳон чемпионатида ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган сомалилик ҳакам Омар Артан янги нуфузли тайинлов олди.

Африканинг етакчи рефериларидан бири 12 август куни бўлиб ўтадиган УEФА Суперкубоги баҳсини бошқаради. Учрашувда «ПСЖ» ва «Астон Вилла» жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Артанга АҚШ ҳудудига кириш тақиқлангани сабаб у Жаҳон чемпионатида ишлай олмаслиги маълум бўлганди. Хабарларга кўра, ҳакам депортация қилинишидан олдин 11 соат давом этган иммиграцион суҳбатдан ҳам ўтган.

Мазкур ҳолат футбол жамоатчилигида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. АҚШ ҳукумати вакиллари эса бу қарор учун «жиддий асослар» мавжудлигини билдирган.

УEФА президенти Александер Чеферин эса сомалилик ҳакамнинг янги тайинлови ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Омар Артан — ёш бўлишига қарамай, катта тажрибага эга ва Африка футбол конфедерацияси мусобақаларида ўзини юқори савияда намоён қилган ҳакам. Футбол одамларни бирлаштириши керак. УEФА Омар ва унинг ҳакамлик маҳоратига бўлган ҳурматини намойиш этмоқчи. Айнан шу сифатлари унга ушбу нуфузли тайинловни олиб келди», — деди Чеферин.

Маълумот учун, Омар Артан 2025 йилда Африка қитъасининг энг яхши ҳаками деб топилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • УЭФА Суперкубоги УЭФА Суперкубоги
Бугунги янгиликлар