Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026 финали танаффуси 30 дақиқа бўлади — The Athletic

Футбол
15 июл, 11:00
Манбага кўра, шоу ва таҳлилий дастур сабаб танаффус вақти кўпроқ бўлади.
ЖЧ-2026 финали танаффуси 30 дақиқа бўлади — The Athletic
Foto: Getty Images

2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидаги танаффус ярим соатгача давом этиши мумкин.

Бўлимлар орасидаги танаффус пайтида Жастин Бибер, Шакира, BTS, Мадонна, Burna Boy, венесуэлалик дирижёр Густаво Дудамел ва PS22 хори иштирокида шоу-концерт бўлиб ўтади. Шунингдек, унда «Сезам кўчаси» ва «Маппетлар» қаҳрамонлари ҳам қатнашади.

Аввалроқ FIFA томоша 11 дақиқа давом этишини маълум қилганди. Бироқ The Athletic нашрининг хабар беришича, энди ташкилот танаффуснинг умумий давомийлигини тахминан 20 дақиқагача узайтиришни режалаштирмоқда.

The Times ёзишича, Жаҳон чемпионати финалини жонли эфирда намойиш этадиган BBC ва ITV телеканаллари танаффус тахминан 30 дақиқа давом этишини кутмоқда. Дастлаб улар шоу сабабли биринчи бўлим таҳлили учун ажратиладиган анъанавий вақт қисқаришидан хавотирда эди. Аммо ҳозир уларнинг ҳисоблашича, ҳам 11 дақиқалик шоуни, ҳам 15 дақиқалик таҳлилни эфирга узатиш учун етарли вақт бўлади.

Жаҳон чемпионати финалига биринчи бўлиб Испания миллий жамоаси йўлланма олди. Европа чемпионлари ҳал қилувчи баҳсда Англия — Аргентина баҳси ғолиби билан тўқнаш келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

55+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар