Live
3
Ўзбек

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди

Бокс
24 ноябр, 02:30
    37
Эндиликда спортчи халқаро майдонда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Фото: Sport vazirligi

Ўзбекистонлик боксчи Саят Илясовнинг мураббийи Эрдос Жанабергенов шогирди Қозоғистон фуқаролигини олганини маълум қилди.

Эндиликда спортчи халқаро майдонда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади.

«Президентимиз фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар олдик. Дарҳол миграция полициясига бориб, барча ҳужжатларни топширдик.

Ҳужжатларни тезкорлик билан расмийлаштиришда ёрдам берган барчага миннатдорлик билдираман. Ўйлайманки, Саятнинг мисолида хориждаги яна кўплаб кучли қозоқ боксчилари юртимизга келиб, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ҳозирда Саят Туркистон вилоятидаги «Алматау» базасида Қозоғистон миллий жамоаси билан биргаликда машғулотларда иштирок этмоқда.

У Тошкентда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичига тайёрланаётган боксчиларимизга ёрдам бермоқда. Янги йилга қадар унинг паспортини қўлга киритишни режалаштирганмиз», — деди Жанабергенов.

Маълумот учун, Илясов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 2022 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза, 2023 йилда қитъа биринчилигининг кумуш медалига сазовор бўлган.

Шунингдек, у 2025 йилда 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионига айланган ва IBA жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Боксчи шу йилнинг январ ойи охирида тарихий ватани шарафини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистонга кўчиб ўтганди. Бироқ фуқароликни расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар туфайли ноябр ойида ўтказилган Қозоғистон чемпионатида иштирок эта олмаган эди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

37 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар