Бугун
14
Ўзбек

Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши оқ либосда ўйнайди

Футбол
31 май, 17:15
Ўртоқлик баҳси 2 июн куни 6:00да старт олади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши оқ либосда ўйнайди
Foto: Getty Images

2 июн куни куни Ўзбекистон миллий жамоаси сафарда Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

ЎФА матбуот хизмати ёзишича, бўлажак беллашувда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Commonwealth» стадионида ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 06:00да старт олади.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро жамоаси Эдмонтондаги ўйиндан сўнг Ню-Йоркка қайтади ва 8 июн куни бўлиб ўтадиган Нидерландия билан ўртоқлик беллашувига тайёрланади. Жаҳон чемпионатидаги илк баҳс эса 18 июн куни Мексикада Колумбияга қарши ўтказилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Канада Канада
Бугунги янгиликлар