«Волфсбург» Бундеслигадан қуйи дивизионга тушиб кетди.
Дитер Ҳеккинг шогирдлари келаси мавсум Бундеслигада ўйнаш ҳуқуқи учун ўтказилган плей-офф жавоб ўйинида «Падерборн»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди (биринчи ўйин – 0:0).
Меҳмонлар сафида Женан Пейчинович 3-дақиқада ҳисобни очди. Сўнг Филип Билбия 38-дақиқада мувозанатни тиклади, Лаурин Курда эса 100-дақиқада майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Қайд этиш лозим, «бўрилар» 14-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади. Шу тариқа, «Волфсбург» 1996/1997 йилги мавсумдан бери илк бор Германия иккинчи дивизионида ўйнайди. Клуб 1997 йилда тарихда илк бор олий дивизионга чиққан ва шу кунгача Бундеслигани тарк этмаганди.
2008/2009 йилги мавсумда эса «Волфсбург» Германия чемпиони ҳам бўлган. 2015 йилда жамоа мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган.
«Падерборн» эса олти мавсумдан сўнг яна Бундеслигага қайтди.