Live
1
Ўзбек

Вирц «Челси»га ўтишни режалаштирмоқда

Футбол
31 май, 06:50
Флориан яна Алонсо билан бирга ишлаш ниятида.
Вирц «Челси»га ўтишни режалаштирмоқда
Фото: Getty Images

«Ливерпул» яримҳимоячиси Флориан Вирц жамоасини алмаштирмоқчи. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Германиялик футболчи ҳозирда «Челси»га ўтишни режалаштирмоқда. Лондонликлар сафида у яна Хаби Алонсо билан бирга ишлаш ниятида.

Ўз навбатида, «кўклар» раҳбарияти ҳам Вирц учун биринчи таклифини тайёрламоқда. Жамоа футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Якунланган мавсум Вирц АПЛда «Ливерпул» сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 4 ассист қайд этди. Аввалроқ Флориан Салоҳнинг «Ливерпул»дан норози бўлишига асосий сабабчилардан бири экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар