УEФАдаги айрим амалдорлар «ПСЖ» президенти Носир Ал Хилайфий келаси йилги сайловда ФИФА президенти Жанни Инфантинога қарши номзод бўлишини истамоқда.
The Telegraph ва Politico нашрлари хабарига кўра, европалик футбол раҳбарлари 52 ёшли қатарлик функционер Инфантинони мағлуб эта оладиган энг кучли номзод деб ҳисобламоқда.
Манбаларга кўра, УEФА вакилларининг бундай истагига ФИФА президентининг Жаҳон чемпионати тижорий ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режаси ҳам сабаб бўлган.
Бироқ Ал Хилайфий ушбу лавозим учун курашмоқчи эмас. Унинг вакили бу борадаги миш-мишларга муносабат билдириб, қатъий баёнот берди.
«Жаноб Ал Хилайфийда ФИФАдаги ушбу лавозимга нисбатан на амбиция, на ният ва на қизиқиш бор. У бунинг ўрнига жаҳон ва Европа футболининг барча институтларини хотиржам ва конструктив тарзда қўллаб-қувватлашда давом этади», — дейилади баёнотда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади