«Наполи» яримҳимоячиси Антонио Вергара фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport хабар тарқатди.
Манбага кўра, «Тоттенҳэм» 23 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби вакиллари эҳтимолий трансфер юзасидан Вергаранинг агентлари билан алоқа ўрнатган.
«Наполи» эса иқтидорли яримҳимоячини янги шартнома таклиф қилиб жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Шунга қарамай, «Тоттенҳэм» 25 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Шунингдек, футболчи учун курашда «Борнмут» ҳам иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Вергара «Наполи» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг неаполликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.