Live
1
Ўзбек

Тимбер жароҳат сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Футбол
8 июн, 18:52
Юрриен ўрнига Гертрюйда миллий жамоага чақирилди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Тимбер жароҳат сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images

Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячи Юрриен Тимбер чов соҳасидаги жароҳатидан сўнг жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

Шифокорлар билан суҳбатдан сўнг футболчи мундиалда қатнашмаслиги ойдинлашди.

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Тимбернинг жароҳатидан сўнг Лютсхарел Гертрюйдани чақиришга қарорга келди.

У ҳуқуқий жиҳатдан «Лейпциг»га тегишли. Ўтган мавсумни «Сандерленд»да ўтказди.

Нидерландия жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 14 июн куни Японияга қарши ўтказади.

Бугунги янгиликлар