Live
2
Ўзбек

«Суперлиганинг ҳамма учрашувлари қизиқарли бўляпти» ёхуд Ёрқин Назаров 13-тур олдидан имкониятларни қандай баҳолади?

Футбол
21 июл, 04:39
Мазкур тур олдидан мутахассис Ёрқин Назаров жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.
«Суперлиганинг ҳамма учрашувлари қизиқарли бўляпти» ёхуд Ёрқин Назаров 13-тур олдидан имкониятларни қандай баҳолади?
Фото: Каттақўрғон ПФК

Суперлиганинг 13-тури остонамизда. 21 ва 23 июль кунлари оралиғида бир-биридан қизиқарли бўлган 8 та жуфтликка гувоҳ бўламиз. Кураш янада жиддий тус олмоқда ва жамоалар осонликча таслим бўлишмоқчи эмас.

Мазкур тур олдидан мутахассис Ёрқин Назаров жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

21 июль.
20:00. «Бухоро» - «Бунёдкор»

«Бунёдкор»да ҳозир инқироз бўлаётганини ҳисобига ва плюс ёшларни ўйнатаётганини эвазига кўпроқ 3-ўринда бораётган «Бухоро» яхши имкониятга эга. Бу жуфтликда «Бухоро» 1:0 ҳисобида ютади».

20:00. «Пахтакор» - «Хоразм»

«Бу ерда фаворит – «Пахтакор». Чемпионликка курашаётган жамоа. Улар ўз уйида ўйнашади. Шу боис ўз майдонида ўтадиган учрашувда «Хоразм» жамоасини қўйиб юбормайди, деб ўйлайман. Менимча, ҳисоб 3:1 бўлади».

20:00. «Сўғдиёна» - «Нефтчи»

«Бу ерда ҳам курашга бой ўйин бўлади. Бу турдаги қизиқарли учрашувлардан бирига айланади. «Сўғдиёна» хавфли ҳудуддан чиқиб кетиши учун ҳамма нарса қилишга тайёр. Бунинг устига уйида ўйнайди. «Нефтчи» эса чемпионликка курашаётган жамоа. Назаримда, жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг натижасини қайд этишлари мумкин».

22 июль.
20:00. «Машъал» - «Насаф»

«Машъал»да янги мураббий иш бошлади ва унинг бошчилигидаги илк турда ғалаба қозонишганига қарамасдан «Насаф» рақибини яхши билади. Шунинг учун менинг фикримча, «Насаф» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади».

20:00. «Локомотив» - «Андижон»

«Локомотив» - «Андижон» ўйини ҳам қизиқарли бўлади. «Локо» ўз майдонида ўйнайди. Бунинг устига янги реконструкция қилинган стадионида биринчи ўйини бўлади. «Андижон» бўлса, ўтган турда уй учрашувида ютқазиб қўйган. Ҳозир бор кучини ташламаса бўлмайди. Акс ҳолда хавфли ҳудудга яқинлашиб қолади. Шунинг учун ушбу беллашув дуранг – 2:2 натижаси билан тугайди, деб ўйлайман».

20:00. «Қўқон-1912» - ОКМК

«Бу ҳам қизиқарли ўйин. Аслида ҳозирги пайтда Суперлиганинг ҳамма учрашувлари қизиқарли бўляпти. Олдинги турда қўқонликлар мағлубиятга учрадилар. ОКМК эса аксинча «Навбаҳор»ни ютди. Лекин қўқонликлар хавфли ҳудудга тушиб қолишган. Шу боис бор кучини ташламаса бўлмайди. Назаримда, «Қўқон-1912» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади».

23 июль.
20:00. «Сурхон» - «Динамо»

«Ушбу қарама-қаршиликда «Динамо» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади».

20:00. «Навбаҳор» - «Қизилқум»

«Наманганликлар ўтган турда ОКМКга ютқазиб, уч очко йўқотди. Бу сафар «Қизилқум»га қарши учрашувда имкониятни қўлдан чиқариб юборишмаса керак. Ҳисоб 3:1 «Навбаҳор» фойдасига».

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар