Live
7
Ўзбек

Суперлигада март ойинининг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди

Футбол
8 апрел, 07:20
Ой якуни бўйича совринлар асосан пешқадам жамоа аъзоларига насиб этди.
Суперлигада март ойинининг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди
Foto: Neftchi PFC

Ўзбекистон чемпионатида март ойининг энг яхшилари аниқланди.

Энг яхши футболчи деб «Нефтчи» ҳужумчиси Стипе Перица топилди. Хорватиялик форвард ўтган ойда 4 ўйинда 4 та гол урди. У Суперлига тўпурари бўлиб турибди.

Stipe Peritsa
Foto: Neftchi PFC

Энг яхши мураббий сифатида «Нефтчи» устози Ислом Исмоилов эътироф этилди. Ёш мутахассис Фарғона клуби билан 4 та ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Тўплар нисбати — 12:1.

Энг чиройли гол номинациясида «Бунёдкор» ҳимоячиси Наримон Аҳмаджонов ғолиб бўлди. Унинг ОКМК (1:0) билан ўйиндаги суперголи март ойидаги голлар орасида тенгсиз деб топилди.

Narimon Ahmadjonov
Foto: FC Bunyodkor

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар