«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунз «Эвертон»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Маълум қилинишича, «Эвертон» Стоунзни ортга қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. У 2013–2016 йиллар оралиғида айнан шу жамоада тўп тепган.
Қайд этилишича, «ирислар» аллақачон ҳимоячи билан музокаралар ўтказган. «Манчестер Сити» Стоунзни ўз вақтида «Эвертон»дан 55 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига сотиб олганди.
Ушбу мавсум футболчи барча мусобақаларда 16 та ўйинда иштирок этиб, самарали ҳаракатлар қайд этмади. Аввалроқ «шаҳарликлар» Жон билан хайрлашиши маълум қилинганди.