Шотландия миллий жамоаси бош мураббийи Стив Кларк билан янги меҳнат шартномаси имзолади. Бу ҳақда миллий жамоанинг расмий манбалари хабар берди.
Қайд этилишича, 62 ёшли мутахассис Шотландия миллий жамоасини 2030 йилгача бошқаришда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Кларк жамоани 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда.
У фаолияти давомида «Астон Вилла», «Ридинг» ва «Вест Бромвич» клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган.
Шунингдек, «Ливерпул», «Вест Ҳэм» ҳамда «Челси»да ёрдамчи мураббий сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Шотландия миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Бразилия, Марокаш ва Ҳаити миллий жамоаларига қарши майдонга тушади.
АҚШ, Мексика ва Канадада ўтадиган мундиал 11 июн куни старт олади.