Бугун
17
Ўзбек

Шомуродов фаолиятини Саудия Пролигасида давом эттириши мумкин – манба

Футбол
2 июн, 14:34
Элдор янги клубда тахминан 3 миллион евро маош олмоқчи.
Шомуродов фаолиятини Саудия Пролигасида давом эттириши мумкин – манба
Фото: Getty Images

«Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Metaratings интернет-портали хабар берди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик 31 ёшли футболчининг хизматларига Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, ҳозирда Шомуродовни Туркияда ҳамма нарса қониқтирмоқда. Бироқ, фойдали таклиф тушса, у клубини ўзгартиришга тайёр.

Элдор янги клубда тахминан 3 миллион евро маош олмоқчи. Шу билан бирга, «Истанбул» ўзбекистонлик ҳужумчи учун 8,5 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда Шомуродов Туркия чемпионатининг икки энг яхши тўпураридан бирига айланди. У «Истанбул»да ижара асосида ўйнаган, аммо шу ёзда турк клуби ҳужумчини «Рома»дан тўлиқ сотиб олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Бугунги янгиликлар