Дани Себалос «Реал»дан «Марсел»га ўтиши мумкин.
Франция клуби 29 ёшли яримҳимоячининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.
Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, испаниялик футболчи сотиб олиш мажбурияти билан ижарага берилиши мумкин.
Себалос ўтган мавсумда Ла Лигада 24 ўйин ўтказиб, 4 бор сариқ карточка олган. Дани бу мавсумдаги икки турда ҳам сўнгги дақиқаларда захирадан туширилди.
Бунгача Себалос ва Камавинга «Реал»да қолиши, буни бош мураббий Хаби Алонсо хоҳлаётгани хабар берилганди.