«Реал» яримҳимоячилари Дани Себалос ва Эдуардо Камавинга клубда қолади. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар берди.
Хаби Алонсо раҳбариятдан ҳеч қайси яримҳимоячини сотмасликни сўраган. Унинг фикрича, агар улардан бири сотиб юборилса, «Реал» яримҳимоя чизиғида етарли вариантларга эга бўлмай қолади.
Маълумотларга кўра, клуб Себалосни сотишни маъқул деб билмаяпти, чунки трансфер бозорида унинг савияси ва нархига мос футболчи йўқ. Испаниялик яримҳимоячига «Бетис» қизиқиш билдирган, аммо Алонсо футболчига унга ишонч билдирганини аллақачон айтган.
Шунингдек, Камавинга АПЛ жамоаларидан таклиф олган, аммо франциялик футболчи уларни рад этган. Аввалроқ «Реал» трансферлар ойнаси якунигача Родрини 100 млн еврога сотиб олишга уриниб кўриши маълум қилинганди.