Бугун
12
Ўзбек

«Реал» трансферлар ойнаси якунигача Родрини 100 млн еврога сотиб олишга уриниб кўради

Футбол
24 июл, 04:12
100 млн евролик таклиф «Сити»ни ҳам қизиқтириб қўйиши кутилмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Реал» трансферлар ойнаси якунигача Родрини 100 млн еврога сотиб олишга уриниб кўради
Foto: Getty Images

«Реал» шу ёздаёқ Родри билан шартнома имзолаши мумкин.

AS нашри ёзишича, Мадрид клуби трансферлар ойнаси якунига яқин «Манчестер Сити» яримҳимоячиси учун яхши таклиф билан чиқади ёки 29 ёшли испан билан келаси ёзда шартнома имзолаш борасида келишиб олади.

Агар «Реал» Родрини шу ёзда сотиб олмоқчи бўлса, трансфер қиймати 100 миллион евродан кам бўлмайди. 100 миллионлик таклиф «Манчестер Сити»ни ҳам қизиқтириши мумкин. Чунки «шаҳарликлар» тиззасидан олган оғир жароҳатидан сўнг футболчининг аввалги формасига қайтишига ишонишмаяпти. Келаси ёзда трансфер нархи 60-80 млн еврога тушиши мумкин.

Родрининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ «Реал» яримҳимоячи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатаётгани хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар