«Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ ўз келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Ростини айтсам, келажагим бўйича ҳали қарор қабул қилмадим. Менда кўплаб вариантлар бор. Ҳозир энг муҳими — жисмоний ҳолатим жуда яхши.
Мен кўп йиллар давомида қаттиқ меҳнат қилдим ва энди бу меҳнатларим самара бераётганини ҳис қиляпман. Олдинда нима кутаётганини эса кўрамиз», — деди Салоҳ.
Маълумот ўрнида, Муҳаммад 2017 йилдан буён «Ливерпул» сафида тўп тепиб келмоқда. Ушбу мавсумда у 39 та ўйинда 12 та гол ва 9 та ассистга муаллифлик қилди.
Аввалроқ «Ан Наср» Салоҳ учун курашга қўшилишга тайёр экани маълум қилинганди.