Live
13
Ўзбек

Родри келаси ҳафта «Ман Сити» билан машғулот ўтказишни режалаштирмаяпти

Футбол
15 август, 04:50
30 ёшли футболчи аллақачон «Барса»нинг таклифини қабул қилган.
Родри келаси ҳафта «Ман Сити» билан машғулот ўтказишни режалаштирмаяпти
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри яқин кунларда «Барселона» сафига қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Жек Гаган хабар берди.

30 ёшли футболчи аллақачон «кўк-анорранглилар»нинг таклифини қабул қилган. Энди у клублар ўзаро келишиб олишини кутмоқда.

Маълум қилинишича, испаниялик футболчи келаси ҳафта «шаҳарликлар» билан машғулот ўтказишни режалаштирмаяпти. Чунки ўша вақтга келиб унинг «Барселона»га трансфери расмийлаштирилишига ишонмоқда.

Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар» Родри учун 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр, «Манчестер Сити» эса 80 миллион евро атрофида маблағ талаб қилмоқда. Шунга қарамай, томонлар яқин вақт ичида келишувга эришиши мумкин.

Аввалроқ «Барселона» Родри учун учинчи таклифни тайёрлаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар