Мадриднинг «Реал» жамоасининг австриялик ҳимоячиси Давид Алаба клубни тарк этишга тайёрланмоқда.
Тажрибали футболчи мавсум якунига етгач, «қаймоқранглилар» сафини эркин агент сифатида тарк этади ва унинг фаолиятини давом эттириш учун турли вариантлар кўриб чиқилмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 33 ёшли футболчини «Ювентус»га воситачилар орқали таклиф қилишган. Ҳозирча «кекса синора» тажрибали марказий ҳимоячи номзодига муносабати ҳозирча номаълум. Аввалроқ Давид Алабанинг «Милан»га ўтиши бўйича миш-мишлар тарқалганди.
Ушбу мавсумда футболчи мадридликлар сафида фақат 14 учрашувда майдонга тушган. Мадридга кўчиб ўтишдан аввал у «Бавария» сафида тўп тепган ва 10 марта Бундеслига ғолиби бўлган.