Live
3
Ўзбек

Расман: «Арсенал» Москера трансферини эълон қилди

Футбол
24 июл, 12:24
Испаниялик ҳимоячи янги жамоасида 3-рақам остида ҳаракат қилади.
Расман: «Арсенал» Москера трансферини эълон қилди
Фото: Arsenal FC

«Арсенал» «Валенсия» ҳимоячиси Кристиан Москерани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

21 ёшли испаниялик ҳимоячи лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоасида 3-рақам остида ҳаракат қилади.

Мазкур трансфер «Арсенал» учун 15 миллион еврога тушди. Шунингдек, англияликлар кейинчалик яна 5 миллион еврони бонус сифатида «Валенсия»га ўтказиб беради.

Москера ўтган мавсум Ла Лигада 37 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган. Аввалроқ «Арсенал» Сингапурдаги ўртоқлик ўйинида «Милан»ни мағлубиятга учратгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар