Бугун
26
Ўзбек

Рафиня «Барселона» сафидаги ўйинлар сони бўйича Неймарга етиб олди

Футбол
19 октябр, 02:10
    9
Бразилиялик вингер клуб сафида энг кўп ўйин ўтказган бразилиялик футболчилар орасида 5-ўринга чиқиб олди.
Рафиня «Барселона» сафидаги ўйинлар сони бўйича Неймарга етиб олди
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Рафиня Ла Лиганинг 9-тур доирасидаги «Бетис»га қарши учрашувда (5:2) майдонга тушиб, каталонияликлар сафидаги 186-ўйинини ўтказди.

Шу тариқа, бразилиялик футболчи ватандоши Неймар билан тенглашди ва «Барселона» тарихида энг кўп ўйин ўтказган бразилиялик футболчилар орасида бешинчи ўриндан жой олди. Улардан кўпроқ учрашувда фақат Дани Алвес (408), Ривалдо (235) ва Роналдинио (207) майдонга тушган.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли Рафиня 2022 йилдан буён «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа сафидаги 186 та учрашувда 89 та гол урган ва 62 та ассист амалга оширган. Неймар эса шунча ўйинда 105 та гол ва 76 та ассист қайд этган.

Қайд этиш лозим, ушбу мавсумдан бошлаб Рафиня клубнинг биринчи сардори ҳам ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар