Бугун
49
Ўзбек

Рафиня «Барса» билан шартномасини 2030 йилга қадар узайтиради (Романо)

Футбол
6 октябр, 03:40
    4
Томонлар шартнома бўйича барча масалаларни келишиб олган.
Рафиня «Барса» билан шартномасини 2030 йилга қадар узайтиради (Романо)
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Рафиня билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

Унга кўра, янги келишув 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Томонлар шартнома бўйича барча масалаларни келишиб олган. Битимнинг молиявий шартлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Бунгача «Барселона» янги шартнома доирасида бразилиялик футболчининг маошини ошириши хабар қилинган эди. Расмий эълон ва шартнома имзолаш маросими ҳужжатлар билан боғлиқ ишлар режа бўйича якунланса, шу ҳафта, жума куни ўтказилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли вингер бу мавсум Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси доирасида 8 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 3 та ассистни ёздириб қўйди. Аввалроқ Рафиня кетма-кет иккинчи ой Ла Лигада энг яхши футболчи деб топилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар