Live
1
Ўзбек

Пулишич «Милан»да қолишга тайёр

Футбол
3 октябр, 16:45
28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади.
Пулишич «Милан»да қолишга тайёр
Фото: Getty Images

«Милан» яримҳимоячиси Кристиан Пулишич фаолиятини Италия клубида давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, америкалик 28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Шу билан бирга, «Милан» келишувни яна бир йилга узайтириш имкониятига эга.

«Ҳозир «Милан»да ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман ва шу ерда қолишни хоҳлайман. Шартномани узайтириш ҳақида ўйламаяпман, аммо бу ерда менга жуда яхши», — дея Пулишичнинг сўзларидан келтиради Daily Mail нашри.

Маълумот учун, Кристиан 20 cентябр куни «Лечче»га (3:0) қаргши белашувда голсиз сериясига барҳам берди. У мавсум бошидан бери жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмаётганди.

Аввалроқ футболчига АПЛ, МЛС ва Саудия Арабистони жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ у «россонери»да бахтли эканлигини таъкидламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар