«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Маурицио Почеттино жамоа билан ишлашнинг дастлабки кунлари ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик мутахассис 13 ноябр куни манкунианликлар бошқарувини қўлга олган. Унинг қўл остида «қизил иблислар» АПЛда «Ливерпул»га 0:4 ҳисобида ютқазди, Чемпионлар лигасида эса «Спортинг» билан дуранг ўйнади (2:2).
«Мен доимо ҳақиқатни айтаман, бу энг муҳими. Ёрдамчиларим билан бирга «Олд Траффорд»даги барча ходимларнинг муваффақиятга эришиш ва ривожланиш учун астойдил интилаётганини кўряпмиз. Бизни жуда илиқ кутиб олишди.
Бизнинг вазифамиз — имкон қадар қисқа вақт ичида футболчилар билан ўзаро ишончни мустаҳкамлаш. Ўйиндаги стратегиямизни аниқ белгилаб олишимиз ва майдонда амалга оширмоқчи бўлган ғояларимизни жорий этишимиз керак.
Агар бу ерда саккиз кун ишлаганимдан кейин ҳаммаси яхшими, деб сўрасангиз, жавобим — ҳа. Гап фақат ривожланиш учун зарур бўлган вақт ҳақида кетмоқда», — дея Почеттинонинг сўзларини клуб расмий сайти келтирмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади